RU

Последние новости

02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  7 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  4 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  7 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  13 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  12 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  10 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  8 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  5 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  29 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  7

Равшан Ҳайдаров: "Ҳисоб ўйинга мос бўлмади" Новости

Равшан Ҳайдаров: "Ҳисоб ўйинга мос бўлмади"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Металлург" (1:2) учрашувидан кейин мезбонлар устози Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.

"Охирги 5-10 дақиқани инобатга олмаганда ўйинни яхши ўтказдик деб ҳисоблайман. Омадсиз учрашувлар сериясини давом этмоқда. Афсуски, яна сўнги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб мағлубиятга учрадик. Лекин, умуман олганда ёмон ўйнамадик. Вақти-вақти билан ҳужумлар уюштириб турдик. Қарши ҳужумларда вазиятлар ҳосил қилдик. Иккинчи бўлимда  "Металлург" жамоаси ўйинни кучайтирди. Биз эса ҳимояга ўтириб қолдик, тўп назоратини ҳам рақибга топширдик. Ҳисоб ўйинга мос бўлмади.

Охирги дақиқаларда бизда куч қолмади. Ҳисобни сақлаб қолиш синдроми, вазиятлардан фойдалана олмаслик панд берди. Захирадан майдонга тушган футболчимиз тез жарохат олди, яна бир нечта ўйинчиларимиз бугун жарохат сабаб иштирок эта олмади.

Натижа ўхшамаётгани ҳақида? Масалан бугун ҳам ёш футболчилар тактик жиҳатдан ёмон ҳаракат қилмади, қанотларда ўйнашди. Уларга тажриба етишмади. Шундай ўйинлар орқали улар тажриба тўплаб боришади. Умумий қилиб айтганда омад етишмади бу ўйинда. Охирги дақиқаларда консентрацияни ушлаш ва натижа учун ўйнашни ўрганишимиз лозим",- дейди Равшан Ҳайдаров.



Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика