RU

Последние новости

11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  6 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  1 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  1 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  2 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  15 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0

Равшан Ҳайдаров: «Таиланд билан ўйинга тайёргарлик ҳозирданоқ бошланди» Новости

Равшан Ҳайдаров: «Таиланд билан ўйинга тайёргарлик ҳозирданоқ бошланди»

Ўзбекистон ва Австралия ёшлар терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Равшан Ҳайдаров дастлабки вазифа бажарилганини таъкидлади.
«Учрашувда дуранг қайд этиб бўлса ҳам, олдимизга қўйилган минимум вазифани бажардик», - дейди Ҳайдаров ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Равшан Ҳайдаров шунингдек, чорак финалда терма жамоа фақат ғалаба учун ўйнашини айтиб ўтди: «Бизнинг вазифамиз уч босқичдан иборат эди. Дастлабкисини уддаладик. Кейинги ўйинда эса ўртага жаҳон чемпионати йўлланмаси тикилган. Шундай экан рақиб ким бўлишидан қатъий назар фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Бугунги учрашувда қўлга киритилган дуранг йигитларнинг ўзига бўлган ишончини янада орттирди, кучига куч қўшди. Таиланд билан ўйинга тайёргарлик ҳозирданоқ бошланди. Ўйин қадри жуда баланд, ахир, ким жаҳон чемпионатига боришги истамайди», - дейди Ҳайдаров.

Эслатиб ўтамиз, U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати 3-турида Ўзбекистон Австралия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва тўплар нисбатига кўра гуруҳда иккинчи ўрин билан чоарк финалга йўл олди. Чорак финалда эса «А» гуруҳи ғолиби - Таиланд терма жамоаси Ҳайдаров шогирдларига рақиблик қилади. Ушбу учрашув 17 октябрь куни Янгон шаҳрида ўтказилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика