RU

Последние новости

20:14Миржалол Қосимов: "Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади"  2 20:11Суперлига. 100 дақиқа давом этган ўйинда "Локомотив" сўнгги сонияларда "Динамо"ни мағлуб этди  7 19:59Мбаппе Франциянинг навбатдаги йиғинига чақирилмади  0 19:35Денис Коростиченко: "Дуранг адолатли натижа бўлди"  1 19:32 "Балли, "Насаф! Балли, Рўзиқул!" - қашқадарёлик моҳир шарҳловчи Ҳусан Темировнинг таваллудига бағишланади  1 19:17"Манчестер Юнайтед" қишда "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:02Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида исталган кучли рақиб билан ўйнашга тўғри келади"  1 18:22"Реал" Родри ёки Энцо Фернандесни сотиб олади, агар...  2 18:00Суперлига. Олмалиқда 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  11 17:31ОФК Чемпионлар Лигаси-2. Умар Эшмуродов жамоаси сафарда "Чонбук Моторс"га имкониятни бой берди   0 16:57"Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин"   0 16:16Асаби бўшлар кўрмасин! "Барселона" жароҳат олган Пау Кубарси суратини чоп этди   6 15:47Ханс-Дитер Флик: "Бугун амалга оширган ишимиздан мамнунман"  1 15:15ОФК Чемпионлар лигаси-2. 4-турдан сўнг ғарбий минтақадаги ҳолат  9 14:42ОФК Чемпионлар Лигаси-2. "Чонбук Моторс" - "Селангор": Умар Эшмуродов асосий таркибда  0

Равшан Ҳайдаров: "Самарқандлик йигитлар "Динамо"нинг ўзаги бўлишини истайман" Новости

Равшан Ҳайдаров: "Самарқандлик йигитлар "Динамо"нинг ўзаги бўлишини истайман"

«Динамо» клуби ҳам иккинчи даврага жиддий тайёргарлик олиб боряпти. Бош мураббий Равшан Ҳайдаров жамоани мавсум ярмида қабул қилиб олганди.
 Таркибни кучайтириш учун унда ҳеч қандай имконият ҳамда вақт йўқ эди. Энди бўлса у ўзи истаган даражада таркибни кучайтириш ва шакллантириши мумкин. Шунинг учун самарқандликлар айни пайтда Тошкентда кучайтирилган тартибда машғулот ўтказмоқдалар. Қолаверса, таркибда ҳам айрим ўзгаришлар юз беряпти. Бу борада бош мураббий билан суҳбатлашдик.

- Равшан Акмалович, суҳбатимизни аввало жамоа етакчиси – Александр Клецковнинг кетганлиги билан бошласак. Ҳеч кимга сир эмаски, у «Динамо»нинг асосий футболчиси эди. Унинг Туркияга жўнаб кетишига муносабатингиз қандай бўлди?

- Албатта, Клецковнинг жамоамизни тарк этганлиги биз учун йўқотиш бўлди. Чунки унда тажриба етарли ва асосий ўйинчиларимиздан бири эди. Аммо футболчи ўзини четда синаб кўришни хоҳлади. Шунинг учун Туркия биринчи дивизион вакили - «Ордуспор» билан шартнома тузди. Клубда ўйинчиларни мажбурлаб олиб қолмаймиз. Клецковнинг ўзи кетишни хоҳлади.

- Гарчи Александр Клецков «Динамо»ни тарк этганига қарамасдан сиз унинг ўрнига янги футболчиларни таклиф қилиб машғулотларда синовдан ўтказяпсиз...

- Ҳа, тўғри. Икки ҳимоячилар - «Пахтакор»дан Илдар Маматказин ва «Нефтчи»дан келган Ойбек Нурбоев биз билан бирга. Ушбу футболчилар ўз клубларида етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмадилар. Шу боис «Динамо»да ўзларини ҳар томонлама кўрсатишга ҳаракат қилишяпти. Шуни алоҳида айтишим керакки, ушбу йигитларнинг жисмоний тайёргарлиги ёмон эмас. Бу футболчиларни жамоамизга тезроқ мослашиб олишлари учун назорат ўйинларида ҳам синовдан ўтказамиз.

- Умуман олганда, жамоага қўшилган янги футболчилар ҳақида маълумот бера оласизми?

- Сафимизда янги ўйинчилар бор, йўқ эмас. Маматказин ва Нурбоевдан ташқари «Қизилқум»дан Аваз Агалиев ва Алишер Саматовни ҳам таклиф қилганман. Биласиз, биринчи давра бошида «Қизилқум»да улар мен билан ишлашган. Айнан Агалиев ва Саматов иккинчи даврани «Динамо»да ўтказиши аниқ бўлди. Ўйлайманки, улар жамоамизга албатта фойда келтирадилар. Қолаверса, бу орқали рақобатни ҳам кучайтиришни мўлжаллаганмиз.

- «Динамо»ни Клецковдан ташқари яна кимлар тарк этди?

- Ҳозир таркибни шакллантириш устида ишлаяпмиз. Шунинг учун биринчи даврада ўзини кўрсата олмаган айрим ўйинчилар билан хайрлашишга мажбурмиз. Лекин шуни ишонч билан айтаманки, бизда катта йўқотишлар йўқ. Биз асосий эътиборимизни селекцияга қаратиб янги келган футболчиларни обдон кузатяпмиз. Чунки иккинчи даврада «Динамо» янада кучлироқ ўйин кўрсатиши лозим. Шунинг учун машғулотларда жиддий ишлаяпмиз. Биринчи даврадаги хато ва камчиликлар устида ҳам ишлаяпмиз. Иложи борича мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Негаки, уларнинг жамоамзидан умиди катта.

- Яқинда нигериялик футболчиларнинг шуғулланаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Бу ҳақида нима дея оласиз?

- Тўғри, сафимизда икки нафар нигериялик ўйинчилар шуғулланишди. Уларни бизга агентлар тавсия қилишди. Ўтказилган ўртоқлик учрашувида ушбу йигитларни ҳам майдонга туширдим. Афсуски, легионерлар мен кутган даражада эмас экан. Шу боис уларнинг хизматидан фойдаланмасликка қарор қилдим.

- Жамоангизни шакллантириш йўлида ўтказилган назорат ўйинлари жуда муҳим ўрин тутади. Шуни инобатга олганда қайси рақиблар билан келишувга эришдинглар?

- Тўғри, йиғин давомида бизу чун ўртоқлик учрашувлари жуда керак. Шунинг учун биз «Пахтакор», «Нефтчи» ва «Олмалиқ» билан ўйин ўкатизшга келишиб қўйганмиз. Билсангиз, иккинчи даврага тайёргаликни 11 июлдан бошлаганмиз. Айтмоқчиманки, дастлабки йиғинимизда ҳам биринчи лиганинг иккита жамоаси билан назорат учрашувини ташкил қилганмиз. 20 июлдан Тошкентда бошланган машғлотларимизда ҳам ўртоқлик ўйинларига эътибор қаратишни лозим топдик. Умид қиламанки, бу орқали футболчилар бир-бирини янада яхишроқ тушуниб оладилар.

- Айтингчи, иккинчи даврага кўрилаётган тайёргарлик ва селекциядан қониқяпсизми?

- Қўл остимдаги футболчилар машғулотларда астойдил ишлашяпти. Ҳар бир ўйинчи ўзини кўрсатгиси келади. Тўғри, айрим чизиқларимизда муаммолар бор. Бунга ҳужум чизиғини мисол қилишим мумкин. Негаки, биринчи даврада олдинги чизиқ вакиллари кутилган ўйинни кўрсата олишмади. Иккинчи давра учун эса ҳужумни кучайтирмасак бўлмайди. Шу масалада биз янги ўйинчилар билан гаплашяпмиз. Умуман, тайёргарлик давомида агентлар бизга бир қатор футболчиларни тавсия қилишади. Лекин уларнинг ҳаммасини ҳам олавермаймиз. Ўзимизга мос бўлган футболчиларни танлаймиз.

- Мавсум бошида раҳбарият «Динамо»ни маҳаллий футболчилар асосида шакллантиришни мақсад қилиб қўйганди. Лекин ҳозирда таркибга кўплаб янги ўйинчилар келмоқда...

- Мен ҳам самарқандлик йигитлар жамоа ўзаги бўлишини истайман. Бу едаги футболчиларнинг малакаси ошишида ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Кўрдингиз, биринчи даврада кўплаб ёш футболчилар биринчи марта тўп суришди. Уларда тажриба ошиши учун барибир вақт керак. Чунки ёшларда барқарорлик бир маъёрда эмас. Нима бўлганда ҳам бу ёшлар жамоанинг келажаги бўлишини хоҳлайман. Шу боис улар ҳеч қачон бизнинг эътиборимиздан четда қолишмайди.

Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика