RU

Последние новости

07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  9 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  7 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12

Равшан Ҳайдаров: "Насаф"га ўйин бобида ҳам, тажриба бобида ҳам ютқаздик" Новости

Равшан Ҳайдаров: "Насаф"га ўйин бобида ҳам, тажриба бобида ҳам ютқаздик"

Бугун бўлиб ўтган "Динамо" - "Насаф" (1:3) учрашувидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманида ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирок этди.
Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров иштирок этди.

"Ўйинга яхши тайёрланган эдик, катта хоҳиш бор эди лекин бизни савиямиз "Насаф" билан ўйинда билинди. Ўйинда ҳам, тажриба бобида ҳам, жамоавий ўйин бобида ҳам "Насаф"га тенг кела олмадик ва ютқаздик. Бугунги тезкор голдаги оддий хатони тажрибали рақиблар кечирмайди. Балким бошқа жамоалар билан ўйинда бундай вазиятлар кўринмай қолар лекин "Насаф" бундан 100% фойдаланадиган жамоадир", - дея гап бошлади Равшан Акмалович.

- Учинчи гол бўйича ҳам озгина изоҳ бериб ўтсангиз. Бу вазият бошқачароқ бўлди.
- Ҳали кўриб чиқишимиз керак. Ён ҳакам байроқчасини кўтаргандан сўнг бутун жамоа тўхтаб қолди. Шунга қарамай айтиб ўтишим керакки ҳакам байроқчасини кўтардими, йўқми охиригача ўйнаш керак эди. Футболчиларим хато қилди. Бу тўғрисида футболчилар билан ҳали жиддий гаплашамиз.

- "Динамо" статистика бўйича 1-бўлимда еттита, 2-бўлимда иккита дарвозага қараб аниқ зарба берди. Бу салбий ҳолат нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз?
- Биринчи бўлимда футболчиларда куч кўп эди ва якка ҳолатлардан чиқиб кетиш ҳолатлари бўлиб турди. Иккинчи эса куч етарли бўлмади. Икки кун давомида кўпроқ стандартлар билан ишладик. Шунга қарамай бош билан яхши ўйин кўрсата олмади. Бунда "Насаф" нинг ҳам кучли рақиб эканлигидандир.

- Иккинчи давра жамоага кўпгина янги ўйинчилар таклиф этилди. Сиз мана шу ўйинчилар билан жамоани олий лигада олиб қолишга ишонасизми?
- Мен тўлиқ ишонаман. Ишонмасам ишламаган бўлар эдим. Янги ўйинчиларни таклиф этишимдан мақсад рақобатбардош таркиб қилишим керак эди. 1-давра захирамиз жуда кичик эди. Асосан ёшлардан иборат эди. Ўйлайманки мана шу рақобат туфали ўйинимиз кучаяди. Ўйин сифати ҳам ошади.

- Элдор Магдеев борасида сўрамоқчи эдим. Бугун ўйини умуман ўхшамади назаримда?
- Элдор икки ўйинда ёмон ўйин кўрсатмаган эди. Бугун қониқмаганим учун иккинчи бўлимда алмаштиришни маъқул кўрдим. Ярим йил ўйнамай, ўйнаб биринчи лигада юрди ва бу таъсирини ўтказган кўринади. Бугун буни кўрдик. Жисмоний ҳолати бугун етмади. Бизга тажрибали ўйинчи керак эди ва жамоамизга олдик.

- Бугун учрашув давомида тўлиқ ўйнаган Тўлқин Мирзаев бор йўғи 5 марта тўпга тегди. Бу ҳужумчи учун жуда ёмон кўрсаткич эмасми?
- Ҳужумчи битта ҳаракат қилса ҳам гол урса шуни маъқул кўраман. Одатда ҳужумчига тўп кам боради ва тўп билан кам ишлайди. Ҳужумчи доим босим остида ўйнайди ва икки, уч рақиб ёнида бўлади лекин биз ҳужумчидан тўпсиз ҳаракат учун ҳам фойдаланамиз. Албатта мен ҳам яққол тўпурар ҳужумчимиз бўлишини. Ҳеч бўлмаганда Шомуродов, Абдуллаев каби бўлганда. Нима қилай бизда бундай ҳужумчи йўқда. Энди боридан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қиламиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика