RU

Последние новости

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  4 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  33 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  61 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Равшан Ҳайдаров: Мен ҳакамга қизил ёки сариқ бер деганим йўқ Новости

Равшан Ҳайдаров: Мен ҳакамга қизил ёки сариқ бер деганим йўқ

«Сўғдиёна» - «Динамо» учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб «Динамо» жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров иштирок этди.
- Бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингиз.
- Ўйин икки азалий рақиб ўртасида кечди. Бу икки жамоа ўртасида ўтадиган ўйинларда, футболчилардан ташқари муҳлислар ҳам рақобат қилишади Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинлар аввалдан “дерби” мақомига яқинроқ бўлиб, катта қизиқишларга сабаб бўлган Биз бугунги ўйинга ўтган турда Бекободнинг “Металлург” жамоасини мағлубиятга учратиб, кўтаринки кайфиятда тайёргарлик кўрдик ва ташриф буюрдик.Ўйин кескин-курашларга бой бўлди.Биринчи бўлимда кўпроқ стандарт вазиятларга эътибор қаратдик. Иккинчи бўлимда эса йигитлар кўпроқ хотиржамликка берилиб ташаббусни рақибга бериб қўйишди.

- Биринчи бўлимда Э.Ориповнинг майдондан четлатилиши ва орадан беш дақиқалар ўтиб берилган огоҳлантиришни ҳаққоний деб ўйлайсизми?
- Жавобим мана: киринг ва Бобожоновни оёғини кўринг. Агар мен ҳакамлар ҳақида гапирадиган бўлсам жудаям кўп шикоятларим бор, лекин бу нарсалар менинг ваколатимга кирмайди, уларни назорат қиладиган тегишли одамлар бор. Мен ҳакамга қизил ёки сариқ бер деганим йўқ.

- “Бунёдкор” билан учрашувдан олдин икки асосий ўйинчилар жароҳат олишди. Бу футболчиларнинг ўрни жамоада қанчалик муҳим?
- тўғри. Бобожонов жамоамизнинг асосий ўинчиларидан. Бироқ бугунги жароҳат олган икки футболчимизнинг “Бунёдкор” билан бўладиган учрашувга тайёр ҳолга келишларига бирон нарса дея олмайман.Бу бир-икки кунда ҳал бўлади. Лекин уларнинг ўрнини босадиган ўйинчиларни заҳирамиздан топиш қийинроқ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика