RU

Последние новости

23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  76 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  6 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  40 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  5 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  4 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  8 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Равшан Ҳайдаров: “Ҳақли равишда ғалаба қозондик” Новости

Равшан Ҳайдаров: “Ҳақли равишда ғалаба қозондик”

Янги Зеландияда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати нимчорак финали доирасидаги Австрия – Ўзбекистон (0:2) учрашувидан сўнг Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров матбуот анжуманида журналистлар билан суҳбатда бўлди.

“Албатта, барчамиз жуда хурсандмиз. Йигитларга катта раҳмат. Барча кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди ва биз ҳақли равишда ғалаба қозондик. Ўйин учун танланган тўғри тактика ва йигитларимиз бор кучини бериб ўйнагани ғалаба биз томонда бўлишини таъминлади деб ўйлайман”.

“Достон Ҳамдамов бугун жуда яхши ўйин кўрсатди. Унинг киритган икки голи бизга ғалаба келтирди. Бироқ бу ғалаба учун қолган барча йигитлар ҳам бирдек меҳнат қилишди. Ғалаба барчаники. Ҳамма бу ғалабага ўз ҳиссасини қўшди”.

“Биз ҳимояда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиб, қарши ҳужумларда рақибни “ушлашга” ҳаракат қилдик ва бу тактикамиз иш берди. Биринчи бўлимда бироз совуққонлик етишмади. Аммо иккинчи бўлимда босимни бироз оширдик. Ҳимоячиларимиз ҳам ҳужумларга яхши қўшилди”.

“Бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат. Биз чорак финал билан чегараланиб қолмоқчи эмасмиз. Турнирга аввалги натижаларни янада яхшилаш учун келганмиз. Футболчилар ҳам буни яхши билишади”, — дейди Равшан Ҳайдаров.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика