Равшан Эрматов Сречко Катанец бошчилигидаги мураббийлар штаби билан учрашди
18 ноя 2021 21:10
Новости
Равшан Эрматов Сречко Катанец бошчилигидаги мураббийлар штаби билан учрашди

"Дастлаб терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец Грузияда ўтган йиғин натижалари ҳамда Ўзбекистондаги фаолиятининг дастлабки қисми борасида ҳисобот тақдим этди.
Шундан сўнг миллий жамоанинг кейинги йилги режалари муҳокама этилди. Хусусан, словениялик мутахассис тайёргарликни январь ойидан бошлашни ва мавсум оралиғида бир нечта назорат учрашувлари ўтказишни режа қилаётганини маълум қилди.
Ўз навбатида, Равшан Эрматов кучли рақибларга қарши ўртоқлик учрашувлари амалиётини давом эттириш борасида ЎФА томонидан барча ишлар қилиниши, юртимизда умидли, истеъдодли футболчилар кўплигини инобатга олган ҳолда, селекция ишларини доимий тарзда амалга ошириш зарурлиги, айниқса, ёшларга эътиборни ошириш ва барча футболчилар миллий жамоада ўйнаш учун бир хил имкониятга эга бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтди.
Терма жамоамизнинг 2022 йилдаги тўлиқ тақвими, ўйинларнинг эҳтимолий саналари, йиғин кунлари батафсил ишлаб чиқилди. Шунингдек, бугунги кун талабидан келиб чиқиб, футболчиларнинг тиббий текширувини янада чуқурлаштирилган тартибда ўтказишга келишилди", – дея хабар берди ЎФА матбуот хизмати.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии