RU

Последние новости

09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  3 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  6 08:01Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  3 07:31Суперлига. Бугун 13-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  9 07:20Суперлига. Захирадан тушган Жокичнинг голи "Нефтчи"га уч очко тақдим этди, "Насаф" эса Қашқадарё дербисида "Машъал"ни енгди  1 01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  17 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  1 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  4 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  2 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  16 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  14 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  17 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0

Равшан Эрматов Саудия Арабистонининг фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашди Новости

Равшан Эрматов Саудия Арабистонининг фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашди

Жорий йил 23 октябрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Хишам Мешаал Сувайлем ал-Сувайлем бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Сир эмас, спорт аввало миллатлар ва элатлар ўртасида маданий хилма-хиллик, давлатлараро ва маданиятлараро мулоқот ривож топиши, миллий меросни сақлаш, ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлаш орқали жамиятни барқарор ривожланишига хизмат қилади.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида ўзаро дўстона алоқалар йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунда ушбу ҳамкорлик спорт соҳасида ҳам тобора ривож топмоқда. Бу жиҳатлар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ўтказилган йиғилишда ҳам алоҳида эътироф этилди.

Учрашувда Равшан Эрматов Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги фаолияти ҳақида тўхталар экан, мазкур ташкилот жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланиши, қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши бевосита жисмоний тарбия ва спорт соҳасига қаратилган бўлиб, унда ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтириш белгилангани, ўтган давр мобайнида бу борада муайян ишлар амалга оширилганлигини таъкидладилар.

Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашувда бир қатор масалалар, жумладан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан Саудия Арабистони подшоҳлигининг Спорт бошқармаси ўртасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик қилиш мақсадида ишлаб чиқилган меморандумни саудияликлар томонидан кўриб чиқилишини тезлатиш, икки давлат спортчиларини халқаро мусобақаларга тайёрлаш учун спорт турлари бўйича қўшма ўқув-машғулотлар йиғинларини ташкил этиш комплексини ишлаб чиқиш, Саудия Арабистони тажрибасини ўрганган ҳолда Ўзбекистонда от спортини ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Саудия Арабистонида миллий спорт туримиз бўлган курашни янада ривожлантириш, бунинг учун подшоҳликни малакали тренерлар билан таъминлаш ва қўшма ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиш борасида ўзаро фикр алмашилди.

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика