RU

Последние новости

21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  3 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  5 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  7 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  50 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  7 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  2 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  15 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  6 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2

Равшан Эрматов Одил Аҳмедов жамоасининг ОЧЛдан ўрин олган ўйинини бошқаради Новости

Равшан Эрматов Одил Аҳмедов жамоасининг ОЧЛдан ўрин олган ўйинини бошқаради

Ўзбекистонлик бир қатор ҳакамлар Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган учрашувларда ишлаш учун таклифлар олишди.

Жумладан, ОЧЛ гуруҳ босқичи 5-туридан ўрин олган баҳсда Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоаси ўз майдонида БААнинг "Ал-Айн" клубини қабул қилади. Мазкур ўйинни Валентин Коваленко бошқариб боради. Унга қанотларда Андрей Цапенк ва Темур Гайнуллин ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам ҳам Ўзбекистондан - Азиз Асимов. "Ал-Ҳилол" - "Ал-Айн учрашуви 6 май куни Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

7 май куни Япониянинг "Кавасаки Фронтале" жамоаси Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клубини қабул қилади. Бу учрашувни Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам - Шерзод Қосимов.

Шу куни Тайландда бўлиб ўтадиган "Бурирам Юнайтед" - "Урава Ред Даймондс" (Япония) учрашувида эса бош ҳакам сифатида Ильгиз Танташев ишлайди. Унга қанотларда Ҳусниддин Шодмонов ва Руслан Серазетдиновлар ёрдам беришади.


Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика