RU

Последние новости

17:46Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" учрашуви учун асосий таркиблар маълум бўлди  6 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  2 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  8 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  1 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  4 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  23 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24

Равшан Эрматов ФИФАнинг расмий ўйинлар агенти билан учрашди Новости

Равшан Эрматов ФИФАнинг расмий ўйинлар агенти билан учрашди

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ФИФАнинг расмий ўйинлар агенти Сиди Айроус билан учрашди.

Бельгиялик тажрибали мутахассис бир қанча футболи ривожланган мамлакатлар билан самарали ҳамкорлик қилади. Хусусан, Осиё етакчиларидан бири Япония футбол ассоциацияси билан самарали иш олиб бормоқда. 

Эрматов меҳмонга ўзбек футболининг шонли тарихи ҳақида маълумот бериб, бугунги кунда миллий ва олимпия, ёшлар терма жамоалари олдига қўйилаётган мақсад-вазифаларга тўхталди. Барча терма жамоаларимиз учун йирик мусобақалар олдидан нуфузли рақиблар билан халқаро ўртоқлик ўйинлари ўтказиш, турнирларда қатнашиш борасида ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Сиди Айроус ўз навбатида ЎФА билан ҳамкорликни бошлашидан мамнун эканлиги ва дастлабки қадам сифатида, яқин келажакда Япония ва Ўзбекистон ўртасида ўйинлар ташкил этиш ташаббусини билдирди.

Рейтинг: -27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика