Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"
06 июн 2025 02:16
Новости
Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"
- Ўзбекистоннинг 37 млн аҳолиси бу кунни 33 йил кутди. Бу Ўзбекистон тарихида олтин харфлар билан ёзилади. Бу ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Ўтган йиллар давомида барча термаларимизда шароитлар яратиб бердик. Улар эса жавоб тариқасида турли ёшдаги жаҳон чемпионатларига, олимпиадага чиқишди. Мана энди жаҳон чемпионатига ҳам чиқдик. Албатта, Президентимиз билан биргаликда ўзбек футболида олдинга катта-катта қадам ташлаб, дунёнинг энг етакчи термалари билан рақобат қила оладиган даражага келяпмиз. Ҳаммага раҳмат. Бу Сизларнинг ҳам ғалабангиз. Журналистларнинг бу ғалабада ҳиссаси жуда катта. Ёшларимиз бу кунларни кўриб, бизнинг ҳам қўлимиздан келади, биз ҳам қила оламиз деган ишончи бўлади. Қайси соҳада бўлишидан қатъий назар катта-катта ютуқларни тилаб қоламан.
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии