Рауль Бундеслигада иш бошлашга яқин
26 ноя 2023 14:59
Новости
Рауль Бундеслигада иш бошлашга яқин
"Реал Б" жамоаси бош мураббийи Рауль "Унион" жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин.
"Bild" хабарига кўра, Берлин клуби 46 ёшли мураббийни ўтган ҳафтада истеъфога чиқарилган Урсу Фишернинг ўрнига номзод сифатида кўрмоқда. Рауль 2019 йилдан буён "Реал"нинг иккинчи жамоасини бошқариб келмоқда. У 2010-2012 йиллар давомида Бундеслигада "Шальке" таркибида ўйнаган.
"Унион" дастлабки 12 ўйиндан кейин Германия чемпионати турнир жадвалида сўнгги ўринлардан бирини эгаллаб турибди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии