RU

Последние новости

15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  0 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  1 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  4 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  6 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  18 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  2 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  2 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  9 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  13 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  10 12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  3 11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  5 11:33Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"  2

Рауф Инилеев: "Бунёдкор"га муносиб қаршилик кўрсатдик" Новости

Рауф Инилеев: "Бунёдкор"га муносиб қаршилик кўрсатдик"

"Обод" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рауф Инилеев ўз фикрларини билдирди.
"Дерби доим оғир ўтади. Рақиб Ўзбекистоннинг энг кучли клубларидан бири эди. Бизнинг жамоа бутун ўйин давомида муносиб кўриндик. Учрашувда биз ҳам, меҳмонлар ҳам ютиши мумкин эди.

Бугунги кунда стадион майдони яхши ҳолатда экан. Бундан албатта қувондим, бу ерда чиройли ўйин кўрсатиш мумкин.  

"Обод" ўтган йил олий лигада дебютант эди. Шу боис бироз осонроқ бўлганди. Ҳозир эса барча бизга қарши олий лига клуби сифатида майдонга тушади.

Наврўз Хаипов биринчи лигадан келди ва ўртоқлик учрашувларида ўзини яхши кўрсатди. У олий лиганинг дастлабки икки турида ҳам гол урди. Норхонов эса тезкор ва боши билан яхши ўйнайди. Агар яна бир ҳужумчи топганимизда ажойиб бўларди.

Катта танаффусдан сўнг яна "сафга" қайтганимдан хурсандман", - дейди Рауф Инилеев.

"Обод" матбуот хизмати
Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика