Расул Йўлдошев: "Зич ҳимояни ёриб ўтиш осон бўлмади"
05 апр 16:14
Новости
Расул Йўлдошев: "Зич ҳимояни ёриб ўтиш осон бўлмади"
Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Суперлиганинг 4-турида "Бухоро" билан куч синашди (2:0).
Мазкур учрашувдан сўнг "қалдирғочлар" ярим ҳимоячиси Расул Йўлдошев фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мураббийимизнинг ўйиндан кейин айтган фикрларига қўшиламан. Илёс Зейтуллаев кейинги ўйин бундан ҳам қийин бўлишини айтади. "Бухоро" билан жуда қийин учрашув ўтказдик, чунки рақиб жисмоний томонлама кучли жамоа ҳисобланарди. Ҳимояда зич ҳаракат қилади, буни ёриб ўтиш осон бўлмади.
Ғалаба эса руҳан ишонч беради. Қолаверса, ҳозир ҳамма жамоа бир-бирини ўрганади. Шу боис ҳар бир ўйинга жиддий қарашимиз ва бўшашмаслигимиз керак",- дейди Расул Йўлдошев.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии