Расмий хабар: Иван Бубало "Бунёдкор"дан кетди
15 мар 2024 17:57
Новости
Ўзаро келишувга кўра, хорватиялик мутахассис Иван Бубало ва унинг мураббийлар штабидаги ёрдамчилари билан тузилган шартнома бекор қилинди. “Бунёдкор” футбол клуби раҳбарияти Иван Бубало ва унинг ёрдамчиларига миннатдорчилик билдиради ва мураббийлик фаолиятига омад тилайди!
Маълумки, “Бунёдкор” 17 март куни Суперлиганинг 3-тури доирасида “Навбаҳор”га қарши майдонга тушади. “Қалдирғочларимиз”ни мазкур беллашувга шу кунга қадар мураббийлар штабида Иван Бубалога ёрдам бериб келган Анвар Ғофуров тайёрлайди. Анвар Хусаинович бош мураббий вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида фаолият юритади.
Эслатиб ўтамиз, Championat.asia сайти 13 март куни Иван Бубало ишдан кетганини эълон қилганди. Бироқ ўша куниёқ "Бунёдкор" мураббий ишдан кетмаганини маълум қилганди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии