RU

Последние новости

17:35"Бавария" асосий ярим ҳимоячисининг кетиши ҳақида баёнот берди  0 17:11Ўзбекистон аёллар термаси Вьетнамни таслим қилди, Карачикдан хет-трик!  2 16:49Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Нефтчи" U-21 7 та, "Баланд масжид" 6 та гол урди ва бошқа натижалар  4 16:29ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!  25 16:07ЎФА ҳисобот-сайлов конгресси ва энг яхшиларни тақдирлаш маросими (тўлиқ)  0 15:56"Қизилқум" Шимолий Македония жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:45"Лочин" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда   0 15:33"Пахтакор" Шимолий Македония жамоасини мағлубиятга учратди  5 15:17"Интер" собиқ футболчисига таклиф билан чиқди  1 14:51Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Австралия устидан иродали ғалабага эришди  22 14:37"Гамбург" футболчиси бир кечада икки марта ҳибсга олинди  1 14:08"Реал" МЮ футболчисига даъвогар  2 13:40"Қайрат" дарвозабони Чемпионлар Лигасининг энг яхши уч футболчиси қаторига кирди  3 13:12Самвел Бабаян: "Барча жамоаларнинг моддий-техник базаси сезиларли даражада ўсди"  8 12:45Мбаппе ЕЧЛдаги омадсизликдан кейин "Реал"ни танқид қилди  11

Расмий хабар: Икром Алибоев бошқа клубга ўтди Новости

Расмий хабар: Икром Алибоев бошқа клубга ўтди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Икром Алибоев фаолиятини бошқа клубда давом эттиради.

Ўтган ҳафта Алибоев "Сеул"ни тарк этганини championat.asia сайтига маълум қилганди. Бугун Жанубий Кореянинг "Теджон Хана Ситизен" клуби ҳамюртимиз билан шартнома тузганини эълон қилди.

"Ушбу клубга ўтиш мен учун катта шараф. Клубга бироз кечроқ қўшилганим учун янги жамоадошларим билан тезроқ ўзаро тил топишиш учун тинмай меҳнат қиламан. Тезроқ спорт формамни тиклашга ва майдонда яхши ўйинларимни намойиш этишни истайман. "Теджон Хана Ситизен" клубига фойдам тегиши учун боримни бераман", - дейди Алибоев.

Маълумот учун, "Теджон Хана Ситизен" Жанубий Корея К2 Лигасида иштирок этмоқда. 4та турдан сўнг 6 очко тўплаган клуб 10та клуб орасида 3-ўринда бормоқда.

"Теджон Хана Ситизен" клуби 1997 йилда ташкил этилган. Ўз уй ўйинларини 40535 томошабинга мўлжалланган "Daejon World Cup" стадионида ўтказади. Айни пайтда жамоани маҳаллий мураббий Хух Жунг Му бошқармоқда.

Жамоа сафида бразилиялик Эдиньо, Бруно Баио ва Матеус Пато каби легионерлар бор.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика