RU

Последние новости

13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  0 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  5 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  20 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  4 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  25 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3

Расмий хабар: Ҳожимат Эркинов фаолиятини "Торпедо" Москвада давом эттиради Новости

Расмий хабар: Ҳожимат Эркинов фаолиятини "Торпедо" Москвада давом эттиради

Ярим ҳимоячи Ҳожимат Эркинов Россия клубига трансфер қилинди.

"Пахтакор" футбол клуби тарбияланувчиси саналган Эркинов Москванинг "Торпедо" клубига трансфер қилинди. У ҳозиргача "Пахтакор" сафида барча мусобақаларда 60 ўйинда 10 гол муаллифига айланганди. Ёш бўлишига қарамай, Ҳожимат "Шерлар" сафида Ўзбекистон чемпионига айланиб, Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубогида зафар қучишга муваффақ бўлган. "Пахтакор"нинг яна бир тарбияланувчиси Россия премьер-лигасига йўл олгани жамоада ёшлар билан ишлаш тўғри йўлда эканини кўрсатади. Айни пайтда Россияда ўйнаётган Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Остон Ўрунов ҳам "Пахтакор" академиясида футбол сабоқларини олган.

Биз Эркиновга "Торпедо"даги фаолияти омадли чиқишини тилаймиз!", - деб ёзади "Пахтакор" матбуот хизмати. 



Ҳожимат Эркинов "Пахтакор" билан хайрлашди        

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика