RU

Последние новости

13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  0 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  2 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  1 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  33 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  4 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  58 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  43 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2

Расмий хабар: "Динамо" ва "Сурхон" Суперлигада ўйнайди Новости

Расмий хабар: "Динамо" ва "Сурхон" Суперлигада ўйнайди

Суперлиганинг 2019 йилги мавсумида 14та клуб иштирок этади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Лицензиялаш қўмитаси “Сурхон” ҳамда “Динамо” клубларига шартли равишда Суперлига йўлланмасини тақдим этди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ҳудудларда футболни ривожлантириш йўлида жонбозлик кўрсатаётган вилоят ҳокимларини қадрлайди. Бунгача Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов кабилар вилоят футболини ривожлантириш йўлида катта ҳамждаги ишларни амалга ошираётганди. Ортда қолган бир неча ой давомида эса Сурхондарё ва Самарқанд вилоятлари ҳокимлари ҳам ЎФА билан тўлақонли ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирди.

“Сурхондарё вилояти бир неча йиллар давомида катта футболдан узоқда қолди. Эркинжон Турдимов мазкур вилоятга раҳбар этиб тайинлангач, вилоят футболида ижобий ўзгаришлар кузатила бошланди. Айни вақтда “Сурхон” футбол клуби Лицензиялаш қўмитаси илгари сурган барча талабларни бажарди. Вилоятдаги бош стадионни таъмирлашда айни вақтдаги ҳоким Баҳодир Пўлатов ҳам ўз ёрдамини аяётгани йўқ. Эркинжон Турдимовнинг ўзи эса эндиликда Самарқанд вилоятида футболни кўтариш ишларини бошлаб юборди. Мазкур ишлар Ўзбекистон футбол ассоциациясининг эътиборидан четда қолмайди. Шунингдек, ҳар икки вилоятда миллионлаб футбол мухлислари катта футболни соғиниб қолгани учун ҳам “Динамо” ва “Сурхон”га шартли равишда Суперлига йўлланмасини тақдим этиш бўйича қарор қабул қилинди”, — деб мазкур ҳолатга ўз муносабатини билдирди ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов.

Бунгача Профессионал футбол лигаси 12та клуб иштирок этиши учун мўлжалланган формат ва регламентни тақдим этиб улгурганди. Кейинроқ бу масала Лицензиялаш қўмитаси ва ЎФА Ижроқўми аъзолари ўртасида таҳлил қилинди. Унда қатор фикрлар билдирилди, жамоалар сонининг ошиши мунозараларга сабаб бўлди. Якунда ЎФА Ижроқўми Профессионал футбол лигасига янги талаб бўйича айрим бандлари ўзгартирилган регламентни тасдиқдан ўтказиш учун бир ҳафта муҳлат белгилади. Қўшимчасига, бугун — 25 февраль куни бўлиб ўтадиган Суперлиганинг 2019 йилги мавсуми учун қуръа ташлаш маросимида “Сурхон” ва “Динамо” вакиллари ҳам иштирок этишига рухсат берди.

“Чемпионат стартига бир неча кун қолганда шундай қарор қабул қилдик. Бунгача Суперлиганинг 12та клубини ўз талабларимиз бўйича ишлашга ундай олдик. Энди эса яна икки клуб уларга етиб олиш йўлида меҳнат қилади. Бизнинг мақсадимиз иложи борича каттароқ ҳудудларни футбол билан қамраб олиш, иложи борича кўпроқ мухлисларни футболга қайтаришдан иборат. Мана шундай катта мақсадлар йўлида регламентлардаги кичик ўзгаришларгача боришга тайёрмиз”, — деди Умид Аҳмаджонов.

Суперлиганинг янги формати ва унинг атрофидаги қолган жараёнлар ҳақида Профессионал футбол лигаси расман маълумот беради.

Рейтинг: -192   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика