RU

Последние новости

15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  3 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  1 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  20 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  15 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  9 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  13 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  11 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  7 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  18

Расмий хабар: Ботирали Эргашев — АГМК футболчисига айланди Новости

Расмий хабар: Ботирали Эргашев — АГМК футболчисига айланди

Иқтидорли дарвозабон, ёшлар ўртасида Осиё чемпиони бўлган кипер Ботирали Эргашев жамоамиз аъзосига айланди.

Ўзбекистон миллий жамоасига номзод саналган, "Пахтакор" клуби тарбияланувчиси ҳисобланган 25 ёшли дарвозабон фаолияти давомида "Пахтакор", "Навбаҳор", "Динамо" ва "Қўқон-1912" жамоалари дарвозасини қўриқлаган. Янги мавсумдан эътиборан эса маҳоратли посбон АГМК дарвозасига қулф осади.

Ботирали Эргашев АГМК билан 2021 йил якунига қадар шартнома имзолади.

Ботирали Эргашев 1995 йили 23 июнда Наманган вилоятида таваллуд топган. 2018 йили Хитойда ўтказилган Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан ғолибликни қўлга киритган ва ўшанда термамиз дарвозасини муносиб қўриқлаганди.

Ботирали Эргашев фаолияти давомида 53 ўйинда дарвозани қўриқлаган ва 68та гол ўтказиб юборган. Эргашев 17та учрашувда дарвоза даҳлсизлигини қуруқ сақлашга муваффақ бўлган.

АГМК аҳил оиласига хуш келибсан, Ботирали!", - деб ёзади клуб матбуот хизмати. 



Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика