RU

Последние новости

22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  0 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  2 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  18 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  3 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2

Расмий хабар: Ботирали Эргашев — АГМК футболчисига айланди Новости

Расмий хабар: Ботирали Эргашев — АГМК футболчисига айланди

Иқтидорли дарвозабон, ёшлар ўртасида Осиё чемпиони бўлган кипер Ботирали Эргашев жамоамиз аъзосига айланди.

Ўзбекистон миллий жамоасига номзод саналган, "Пахтакор" клуби тарбияланувчиси ҳисобланган 25 ёшли дарвозабон фаолияти давомида "Пахтакор", "Навбаҳор", "Динамо" ва "Қўқон-1912" жамоалари дарвозасини қўриқлаган. Янги мавсумдан эътиборан эса маҳоратли посбон АГМК дарвозасига қулф осади.

Ботирали Эргашев АГМК билан 2021 йил якунига қадар шартнома имзолади.

Ботирали Эргашев 1995 йили 23 июнда Наманган вилоятида таваллуд топган. 2018 йили Хитойда ўтказилган Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан ғолибликни қўлга киритган ва ўшанда термамиз дарвозасини муносиб қўриқлаганди.

Ботирали Эргашев фаолияти давомида 53 ўйинда дарвозани қўриқлаган ва 68та гол ўтказиб юборган. Эргашев 17та учрашувда дарвоза даҳлсизлигини қуруқ сақлашга муваффақ бўлган.

АГМК аҳил оиласига хуш келибсан, Ботирали!", - деб ёзади клуб матбуот хизмати. 



Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика