RU

Последние новости

00:34ЎФА собиқ халқаро бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  0 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  0 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  88 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  4 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13

Расмий хабар: “Арал самали U-19” Ўзбекистон чемпионатида иштирок этмайди Новости

Расмий хабар: “Арал самали U-19” Ўзбекистон чемпионатида иштирок этмайди

“Арал самали U-19” ўз ёш тоифасида ўтказиб келинаётган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этмайди.

Жамоа ҳозирга қадар мазкур мусобақада фақатгина 1 та ўйинда иштирок этган бўлиб, Регламент асосида мазкур учрашув натижаси бекор қилинади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси “Арал самали” клубига мавсумни бошлаш осон бўлмаганидан келиб чиқиб, қатор масалаларда енгиллик беришга ҳаракат қилди. Шунга қарамай, “Арал самали” бу имкониятлардан фойдаланмади.

U-19 жамоасини ташкил қилиш ва унинг чемпионатдаги иштирокини таъминлаш ОФК лицензиялаш талабининг асосий мезонларидан бири ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, “Арал самали” футбол клуби мазкур талабни бажармаган ҳисобланади.

Маълумот учун, 2022 йилги мавсумдан эътиборан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши республика футбол ассоциацияси қошида янги “Арал” жамоасига асос солган бўлиб, айни пайтда мазкур жамоа Биринчи лига мусобақасида пешқадам бўлиб турибди (“Арал самали” эса Про лигада 8-ўринда бормоқда). Қорақалпоғистон жамоаларидан бирининг 2023 йилги мавсумда ҳам Про лигада иштирок этиши учун эндиликда фақат 1 та йўл мавжуд: “Арал” жамоасининг Биринчи лигани пешқадам сифатида якунлаши.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика