RU

Последние новости

23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  1 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  1 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  94 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  41 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  4 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1

Расмий хабар: Равшан Эрматов ЖЧ-2014да ишлайди Новости

Расмий хабар: Равшан Эрматов ЖЧ-2014да ишлайди

Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Равшан Эрматов 2014 йил Бразилияда бўлиб ўтадиган мундиалда ишлайди.
Жим Бойс бошчилигидаги ФИФА ҳакамлар қўмитаси 14 январь куни 2014 йилги мундиалда ишлайдиган 25та ҳакамлар бригадаси ва 16та қўшимча ҳакамлар рўйхатини тасдиқлади. Ушбу ҳакамлар 43та давлат фуқаролари ҳисобланишади.

Улар орасида 2010 йилги мундиалда ишлаган ҳамюртимиз Равшан Эрматов бригадаси ҳам бор. Унинг қанотдаги ёрдамчилари сифатида Абдулҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров қайд этилишган.

16та қўшимча ҳакамлар асосий ҳакамлар жароҳат олишса уларнинг ўрнини эгаллайди.

Осиё (ОФК): Равшан Эрматов (Ўзбекистон), Юичи Нишимура (Япония), Наваф Шукрулла (Баҳрайн), Бенжамин Уильямс (Австралия). Захира: Алиризо Фағоний (Эрон)

Африка (КАФ): Нумандиез Десир Дуе (Кот д’Ивуар), Бакари Папа Гассама (Гамбия), Жамел Ҳаймуди (Жазоир).  Захира: Неант Алиум (Камерун), Дэниел Беннетт (ЖАР),

Шимолий, Марказий Америка ва Кариб ҳавзаси (КОНКАКАФ): Жоел Антонио Агилар Чикас (Сальвадор), Марк Гайгер (АҚШ), Марко Антонио Родригес Морено (Мексика). Захира: Уолтер Александр Лопес Кастельянос (Гватемала), Роберто Морено Салазар (Панама).

Жанубий Америка (КОНМЕБОЛ): Энрике Роберто Оссес Ценцович (Чили), Уилмар Александр Ролдан Перес (Колумбия), Нестор Фабиан Питана (Аргентина), Сандро Рикки (Бразилия), Карлос Алфредо Вера Родригес (Эквадор). Захира: Виктор Уго Каррильо Казанова (Перу),

Океания (ОФК): Питер О’Лири (Янги Зеландия). Захира: Норберт Хауата (Таити),

Европа (УЕФА): Феликс Брих (Германия), Жунайд Чақир (Туркия), Йонас Эрикссон (Швеция), Бьорн Куперс (Голландия), Милорад Мазич (Сербия), Педро Проенса (Португалия), Никола Риццоли (Италия), Карлос Веласко Карбальо (Испания), Ҳовард Уэбб (Англия). Захира: Свейн Оддвар Моен (Норвегия),

ЖЧ-2014да ишлайдиган ҳакамларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги линк орқали танишиб олиш мумкин.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика