Расмий хабар: Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Арманистонга боради
28 мая 2014 11:54
Новости
Расмий хабар: Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Арманистонга боради
Сергей Лушан қўл остидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси июнь ойида Арманистон U-19 ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказади.
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма
жамоасининг Арманистонга қарши биринчи ўйини 12 июнь, пайшанба куни
ўтазилса, иккинчи ўйин 14 июнь, шанба куни ўтказилади.
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 10 июнь куни Арманистонга жўнаб кетиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Сергей Лушан қўл остидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси октябрь ойида Мьянмада ташкил этиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда.
Мусобақа финал босқичида Ўзбекистоннинг ёш футболчилари «В» гуруҳида Австралия, БАА ва индонезиялик тенгқурларига қарши баҳс олиб боради.
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии