Расман: "Ювентус" туркиялик футболчини сотиб олди
05 июл 2019 23:40
Новости
Расман: "Ювентус" туркиялик футболчини сотиб олди
«Ювентус» янги мавсум олдидан таркибни кучайтиришда давом этмоқда.
Бу сафар туринликлар «Сассуоло» ҳимоячиси Мериҳ Демирал билан беш йиллик келишувга эришишди. Трансфер суммаси эса 18 млн. еврога баҳоланган.
Қайд этиш жоизки, «Сассуоло» футболчини жорий йилнинг январида «Аланьяспор»дар ижара асосида қўлга киритганди. Кейинчалик эса уни 9,25 млн. еврога харид қилишга ҳам эришишди.
21 ёшли туркиялик футболчи А Сериянинг якунланган мавсумида 14 баҳсда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 2 бора ишғол этди.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Комментарии