Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади
09 окт 00:54
Новости
Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади
Ла Лига президенти расман буни эълон қилди.
Хавьер Тебас "Барселона"нинг "Вильярреал" билан АҚШда ўйнашини маълум қилди. Аввалроқ, УЕФА истисно тариқасида "Барселона" ва "Вилярреал"га АҚШда Ла Лига доирасида ўйин ўтказишга рухсат берган эди.
"Битта кичик расмиятчиликни ҳисобга олмаганда, барча масалалар ҳал этилди. Айтиш мумкинки, 20 декабрь шанба куни Майамида "Вильярреал" ва "Барселона" ўртасида Ла Лиганинг расмий учрашуви бўлиб ўтади.
Бу очколар учун ўйналадиган учрашувдир. Ўйин "Hard Rock Stadium"да ўтказилади," - деди Ла Лига президенти Майамида бўлаётган спорт бўйича саммитдаги нутқида.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии