Расман: "Торпедо" Эркинов билан шартнома имзоланганини эълон қилди
08 июл 2022 17:29
Новости
Расман: "Торпедо" Эркинов билан шартнома имзоланганини эълон қилди
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Ҳожимат Эркинов фаолиятини Москванинг "Торпедо" клубида давом эттиради.
"Торпедо Москва" футбол клуби Ўзбекистон терма жамоасининг 21 ёшли ярим ҳимоячиси билан шартнома имзоланганини эълон қилади.
Ўйинчи билан шартнома 3 мавсумга мўлжалланган.
Ҳожимат, "Торпедо"га хуш келибсан", — дейилади клуб хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 1 июль куни сайтимиз томонидан ҳамюртимизнинг "Торпедо"га ўтиши ҳақида маълум қилган эдик.
Бироз олдин "Пахтакор" клуби ҳам Эркиновнинг РПЛга йўл олаётганини расман эълон қилди.
Комментарии