Расман: "Пахтакор" колумбиялик футболчини сафига қўшиб олди
24 янв 17:38
Новости
Расман: "Пахтакор" колумбиялик футболчини сафига қўшиб олди
Брайан Риаскос "Пахтакор"нинг навбатдаги легионерига айланди.
"1994 йил Колумбияда таваллуд топган Риаскос Ўзбекистонга Хитойнинг "Циндао Вест Кост" жамоасидан ташриф буюрди. Чин юртида 16 та ўйинда 6 та гол урган ҳужумчи клубимизда 94-рақамда ўйнайди.
Фаолияти давомида "Газиантеп", "Металлист", "Насьонал" каби клубларда тўп тепган", – дейилади "шерлар" хабарида.


"Ўзбекистоннинг энг кучли жамоасида тўп тепишимдан хурсандман. Туғилган йилимга монанд 94-рақамни танлайман ва "Пахтакор" мухлисларини ўз голларим билан хурсанд қиламан", – дейди Риаскос.
Аввалроқ "Эшитдик-да" рукни остида "Пахтакор"га колумбиялик ҳужумчи келаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии