Расман: Нкунку "Челси"дан "Милан"га ўтди
30 авг 2025 14:41
Новости
Италия клуби 27 ёшли форвард трансферини расман эълон қилди.
Футболчи билан келишув 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Кристофер Нкунку "россонерилар" сафида 18-рақамда ҳаракат қилади.
Аввалроқ, "Милан" футболчи учун 37 миллион евро тўлаши, бу миқдор бонуслар билан эса 42 миллион еврогача кўтарилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Нкунку 2023 йилнинг июлидан буён "Челси" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Лондон клуби уни "Лейпциг"дан 60 миллион еврога сотиб олганди.
Умуман олганда, футболчи "Челси" сафида 62 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урган ва 5 та голли узатмани амалга оширган.

Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Комментарии