Расман: "Навбаҳор"нинг собиқ футболчиси "Нефтчи"га ўтди
14 янв 2024 15:46
Новости
Расман: "Навбаҳор"нинг собиқ футболчиси "Нефтчи"га ўтди
"Нефтчи" янги мавсум учун таркибини кучайтиришда давом этади.
Бугун сербиялик тажрибали футболчи Боян Цигер "Нефтчи" билан шартнома имзолади ва янги мавсумда фарғоналиклар таркибида ҳаракат қиладиган бўлди.
Маълумот учун, Боян Цигерга Ўзбекистон Суперлигаси бегона эмас. Футболчи 2021-2022 йилги мавсумда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида фаолият олиб борган. Боян ўтган мавсумни Малайзия Премьер-лигаси вакили "Кедах Дарул Аман" клубида олиб борди.
Фаолияти давомида Сербия ва Черногориянинг футбол лигаларида тўп тепган Боян Цигер Сербия кубоги соҳиби ҳисобланади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии