Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди
08 янв 15:30
Новости
Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
"Тажрибали ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Абдураҳмонов жамоамиз билан шартнома имзолади.
Шоҳруҳ Абдураҳмонов – 1999 йил, 8 март куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон шаҳрида туғилган.

Фаолияти давомида “Динамо” (Самарқанд, 2019-2021 йиллар, 2022 йилнинг 2-давраси), Беларуснинг “Энергетик - БГУ” (Минск, 2022 йил), “Бунёдкор” (Тошкент, 2023 йил), “Сўғдиёна” (Жиззах, 2024-2025 йиллар) жамоаларида ўйнаган.
Бундан ташқари, Шоҳруҳбек Абдураҳмонов 2019-йили Ўзбекистон U-23 таркибида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган.
Якунланган мавсумда “Сўғдиёна” таркибида Суперлига ва Ўзбекистон Кубоги баҳсларида жами 17 та ўйинда майдонга тушиб, 931 дақиқа ўйнаб, 2 та гол урди", – дейилади хабарда.
Аввалроқ "Эшитдик-да" рукни остида унинг "Навбаҳор"га ўтганини маълум қилган эдик.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Комментарии