Расман: "Металлург" раҳбариятида ўзгариш бўлди
11 дек 2024 20:21
Новости
Расман: "Металлург" раҳбариятида ўзгариш бўлди
Бироз аввал сайтимиз орқали Бекободнинг "Металлург" клуби раҳбариятида ўзгариш бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Эшитдик-да! "Металлург" раҳбариятида истеъфо рўй берди
Клуб матбуот хизмати мазкур масала юзасидан расмий баёнот берди.
Бугун "Металлург" ПФК қошидаги футбол академияси анжуманлари залида клубнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди. Клуб бош директори вазифасини бажариб келган Шавкат Саидов соғлиғи боис ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилди.
Клуб бошқаруви "Металлург" ФА директори лавозими орқали футбол жамоатчилигига яхши таниш бўлган Ўзбекистон металлургия комбинати АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Шарипов Акмал Маматович зиммасига юклатилди.

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Комментарии