Расман: "Ман Сити" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади
03 мар 2020 16:14
Новости
Расман: "Ман Сити" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади
"Коритиба" ҳимоячиси Ян Коуто фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттиради.
Инглиз клуби 18 ёшида жамоа сафида келиб қўшиладиган 17 ёшли футболчининг трансферини эълон қилади.
Бразилиялик футболчининг "Сити" билан тузган шартномаси 5 мавсумга мўлжалланган. Олдинроқ хабар берилганидек трансфер клуб учун 9 миллион еврога тушади, бундан ташқари 6 миллионлик бонуслар ҳам кўзда тутилган.
"Барселона" Коутони 5 миллион еврога сотиб олишга рози эди, аммо "Сити" рақобатда ютиб чиқди.
Коуто ўтган йилнинг ноябрь ойида Бразилия ўсмирлар терма жамоаси сафида ЖЧда ғолиб бўлди. Уни ўз юртида "янги Дани Алвеш" дейишади.
Комментарии