Расман: "Локомотив" Суперлигага қайтди
01 окт 2023 18:09
Новости
Расман: "Локомотив" Суперлигага қайтди
Ҳозиргина Про-лиганинг 19-тури доирасидаги "Хоразм" - "Қўқон-1912" учрашуви якунланди.
Унда ғолиб аниқланмади, 0:0. Шу орқали "Қўқон-1912" чемпионлик учун имкониятларни йўқотди. Айни дамда турнир жадвали пешқадами бўлиб турган "Локомотив" билан орадаги фарқ 6 очкони ташкил қилади. Ушбу мавсумда пойтахт клуби ўзаро ўйинларда "Қўқон-1912"ни иккала ўйинда ҳам мағлуб қилди. Шу орқали "темирйўлчилар" мавсум тугашига 3 тур қолганида Суперлига йўлланмасини қўлга киритди.
Энди чемпионлик учун "Динамо" ҳамда "Локомотив" кураш олиб боради. Агарда навбатдаги турда "Қўқон-1912" ўз майдонида "Динамо"ни мағлуб қилиб, "Локомотив" "Машъал" майдонида бир очкога эга чиқадиган бўлса, "Локо" чемпионликни расмийлаштиради.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии