RU

Последние новости

19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  0 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  0 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  2 18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  1 17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  8 17:11"Ливерпуль" футболчиси АПЛдаги рақобатчидан қизиқиш бўлганини тасдиқлади  1 16:43Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?  18 16:21Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди  5 15:55Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Бангладешга 4 та гол урди ва плей-оффга йўл олди  3 15:27Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида  3 15:06Суперлига. "Навбаҳор" XXI асрда "Пахтакор"ни меҳмонда ютмаган  21 14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  19 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  23 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  1 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0

Расман: "Жайхун" – Про лига иштирокчиси Новости

Расман: "Жайхун" – Про лига иштирокчиси

2023 йилги мавсумдан буён Лига қатнашчиси бўлиб келаётган "Жайхун" Про лигада кураш олиб боради.

Клуб 2023 йилни биринчиликда 9-ўринда якунлаган бўлса, 2024 йилга келиб Ғарбий минтақада "Насаф фарм" жамоасидан кейин иккинчи бўлди ва Тошкент мезбонлик қилган плей-офф босқичида иштирок этди. Ўтган икки мавсум давомида "Жайхун" молиявий ҳолати бўйича муаммолар кузатилмади. 

Куни кеча Лига раҳбарияти ҳамда Қорақалпоғистон футбол ассоциацияси вице-президенти иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда "Арал" клубининг ҳолати, "Турон" стадионида давом этаётган ишлар ва унинг Суперлига учрашувларини қабул қилиш учун қачон тайёр бўлиши, 2024 йилги мавсум Биринчи лигада дебют қилган "Арал" академияси режалари ва албатта "Жайхун" масаласида суҳбат борди.  

Аввалроқ ҳам ҳар икки томон "Жайхун"нинг Про лигада иштирок этиши масаласини муҳокама қилган бўлиб, унда Лига бу бўйича ўз талабларини билдирганди. Жумладан, клуб ташкил топганига икки йилдан ошганидан келиб чиқиб, Лига уни ОФК лицензиялашига жалб қилишни режалаштирган. Шунингдек, "Жайхун" ЎФА томонидан тасдиқлаб берилган йўриқнома асосида ўз футболчилари билан меҳнат шартномаси тузишда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки баробари нисбати ўлчовига риоя қилиши керак. Қўшимчасига, 2025 йилда "Жайхун" футбол мактаби вужудга келиши лозим. 

Мазкур талаблар ҳудудий ассоциация ҳамда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси томонидан муҳокама қилинган бўлиб, Кенгес "Жайхун"нинг Про лигада иштироки этиши бўйича харажатлар сметасини тасдиқлаган. Шунингдек, "Жайхун" шартнома асосида Республика спорт ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби билан ҳамкорлик қилади. Яъни, мазкур мактаб футболчилари Жайхун тарбияланувчилари сифатида Лига рўйхатидан ўтказилади. 

Лига Қорақалпоғистон футболи сўнгги уч мавсум давомида аниқ режа ва принциплар асосида фаолият олиб бораётганини қайд этади. Ишонамизки, босқичма-босқич қўйилаётган мазкур қадамлар яқин йиллар ичида республика футболини янги даражага олиб чиқади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика