Расман: Жалолиддинов ўйнаётган "Қайрат" бош мураббийсиз қолди
06 июн 2022 16:38
Новости
Расман: Жалолиддинов ўйнаётган "Қайрат" бош мураббийсиз қолди
"Қайрат"нинг туркманистонлик бош мураббийи Қурбон Бердиев клубни тарк этди.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жамоа Бердиев билан шартнома бекор қилинганини эълон қилди. Қурбон Бекиевич билан бирга клубни унинг ассистентлари бўлмиш Иван Данильянц, Дмитрий Кириченко, Андрей Мацюр ва Эдуард Кундухов тарк этади.
Бу пайтда жамоа ҚПЛда 12 турдан сўнг 8-ўринда бораётган эди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоада Ўзбекистон U-23 термаси сардори Жасур Жалолиддинов ҳам ҳаракат қилади.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии