Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди
10 мая 00:45
Новости
Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди
Австралия термасининг собиқ бош мураббийи Грэм Арнольд эндиликда Ироқ термасини бошқаради.
2018-2024 йиллар давомида Австралия термасини бошқариб, 68 ўйинда 39 ғалаба 10 дуранг ва 19 мағлубият қайд этган мураббий ўтган йилнинг сентябрь ойида истеъфога чиққанди. Ўшанда унинг Австралияси ўз майдонида Баҳрайнга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган ва Индонезияда 0:0 ҳисобини қайд этганди.
Кеча у Боғдодга етиб борган ва Ироқ ФА билан шартнома имзолаган. Шунингдек, Люк Уилкшир ҳам унинг штабида иш бошлайди.

Арнолднинг термадаги келажаги Ироқ термасининг навбатдаги ўйинларидаги натижаларига боғлиқ бўлади. Жамоа 5 июнь куни Жанубий Кореяни қабул қилса, 10 июнда Иорданияга қарши сафар ўйинини ўтказади. Терманинг ЖЧга чиқиш учун имкониятлари етарлича.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии