Расман: Игорь Шквирин “Сўғдиёна” бош мураббийи
04 авг 2017 20:27
Новости
Расман: Игорь Шквирин “Сўғдиёна” бош мураббийи
Биринчи давра якунида Даврон Файзиев ўз аризасига биноан жамоани расман тарк этгани ҳақида маълум қилган эдик.
Иккинчи даврага Диёр Файзиев жамоани тайёрлаётган эди. Бугун жамоа раҳбарияти Игорь Шквиринни жамоа бош мураббийи этиб тайинлади.
Игорь Шквирин 1963 йил 29 апрелда туғилган. Мураббий сифатида “Қизилқум” ва 9 йил давомида “Олмалиқ” жамоасини бошқарди. Шу пайтгача Бекободнинг “Металлург” жамоасида селекционер мураббий сифатида иш олиб бораётган эди. ПРО лецензиясига эга.
Бугун Игорь Анатольевич жамоа билан илк машғулотни олиб борди. Жамоани “Бунёдкор”га қарши ўйинда айнан ушбу мураббий бошлаб чиқади.
Игорь Анатольевичга жамоамиз равнақига ўз хиссасини қўшишида, куч-қувват, омад ёр бўлишинини тилаб қоламиз.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати

Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Комментарии