RU

Последние новости

12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  10 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Расман: Ҳакамлар комиссияси "Навбаҳор" - "Қизилқум" ўйинида ҳакам хато қилган деб топди Новости

Расман: Ҳакамлар комиссияси "Навбаҳор" - "Қизилқум" ўйинида ҳакам хато қилган деб топди

Ўзбекистон Cоcа Cола Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашувининг 85-дақиқасида мезбонлар жарима майдончаси ичида рўй берган ҳолат Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилди.

Унга кўра, "Қизилқум"нинг 21-рақамли футболчиси Орифхўжа Абдуҳолиқов тўп учун курашда "Навбаҳор" вакили Азим Аҳмедовга нисбатан қўполлик ишлатмаган, аксинча дарвоза томон кетаётган тўп Азим Аҳмедовнинг қўлига тегиб, юқорига кўтарилиб кетган. Бу вазиятда футболчи қўлини юқорига кўтариб, ўз танасини нотабиий равишда катталаштириб, тўпнинг йўлини тўсган.

Ҳакам бу вазиятда Азим Аҳмедовга сариқ карточка кўрсатиб, "Навбаҳор" дарвозаси томон пенальти белгилаши керак эди", - дейилади Эксперт-ҳакамлар комиссияси баёнотида.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан учрашув бош ҳаками ҳаракатлари юзасидан чора кўрилиши учун Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасига тақдимнома киритилганини маълум қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин сайтимизда шу мавзуда Толибжон Қосимовнинг мақоласи чоп этилган эди>>>

"Навбаҳор" - "Қизилқум" ўйинида футболнинг устидан кулишдими?!

 

Рейтинг: -33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика