Расман: "Эвертон" клуби "Барселона" хавбекини сотиб олди
26 июн 2019 01:35
Новости
Расман: "Эвертон" клуби "Барселона" хавбекини сотиб олди
«Барселона» ярим ҳимоячиси Андре Гомеш тўлақонли «Эвертон» аъзосига айланди.
У ижара асосида мерсисайдликлар сафида ўйнаб келаётганди.
«Эвертон» португалиялик футболчи учун «Барса»га бонусларни қўшган ҳолда 25 млн. евро ўтказиб берди. У билан шартнома эса 2023/24 йилги мавсумга қадар тузилган.
Эслатиб ўтамиз, Гомеш 2016 йилда 37 млн. евро эвазига «Валенсия»дан каталонияликлар сафига келиб қўшилганди.
25 ёшли хавбек жорий мавсум АПЛда 29 ўйинда майдонга тушиб, бир бора рақиблар дарвозасини аниқ нишонга олганди. Шунингдек, унинг ҳисобида иккита голли узатма ҳам бор.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии