RU

Последние новости

03:10ЕЧЛ. "Бавария"да йирик мағлубият, "Арсенал" ва "Милан"да ғалаба ва бошқа натижалар  3 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" кутилмаганда ПСЖга мағлуб бўлди  68 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" "Зальцбург"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  57 00:37Нима? Саудияликлар Винисиус учун "Реал"га 350 млн евро таклиф қилишмоқчи!  12 23:39"Барселона" икки нафар асосий ўйинчиси билан 2030 йилга қадар шартнома имзолайди  1 23:05Европа лигаси. Сульшернинг дебют ўйинида "Бешиктош" "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  6 22:41Рафинья Ла Лигадаги ҳакамлик ҳақида: "Ўйлаётган нарсамни гапирадиган бўлсам, бошқа бу ерда ўйнамаслигим мумкин"  13 22:00Ўзбекистон U-20 терма жамоаси назорат ўйинида Қатарга мағлуб бўлди  21 21:47Уилфрид Заҳа МЛС клубига ўтди  2 21:24ОКМК назорат ўйинида "Урал" билан дуранг ўйнади  0 21:05Максим Шацкихнинг ёрдамчилари "Пахтакор" академиясида иш бошлади  14 20:44Футзал. Марказий ўйинда ОКМК "Оил Стар"га 7 та гол урди, "Сурхон" "Пахтакор"га 5 та урди  0 20:32Расман: Драган Черан “Насаф”га қайтди  15 20:03Расман: Тимур Кападзе - Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи!  259 19:54Эшитдик-да! "Локомотив" билан 10 декабрь куни шартнома тузган футболчи жамоани тарк этди  3

Расман: Эктор Купер Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи! Новости

Расман: Эктор Купер Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи!

6 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи расман таништирилади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мамлакат бош жамоасини ишониб топшириш мумкин бўлган мутахассис билан музокараларни якунлади. ЎФА расмийлари шартнома имзолаш мумкин бўлган 10 дан зиёд номзодлар орасидан аргентиналик Эктор Купер вариантида тўхталди. 6 август куни мутахассис жамоатчиликка расман таништирилади.

Бунгача ташкилот биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов миллий терма жамоага жаҳонда ўз обрўсига эга бўлган мураббий олиб келиниши ҳақида бир неча бор айтиб ўтганди. Бу масала юзасидан ЎФА жиддий иш олиб борди. Термани қабул қилиб олаётган инсон ўзидаги катта масъулиятни ҳис қилиши, халқимизнинг кўп йиллик орзусини рўёбга чиқариши зарурлигини онгли равишда тушиниб етиши керак эди. Шу важдан якуний қарорга келиш вақт талаб қилди.  

Эктор Купер ўзбекистонлик футбол мухлислари учун яхши таниш. 62 ёшли мутахассис фаолияти давомида катта ҳажмдаги ишларни бажарган ҳамда футбол оламида ўз номига эга бўлиб улгурган. У 1996 йил Аргентинанинг “Ланус” жамоаси билан КОНМЕБОЛ Кубоги соҳиби бўлди. Бу муваффақияти унга Европа эшикларини очиб берди.

1998 йил Купер Испаниянинг “Мальорка” клубини мамлакат кубоги финалига қадар бошлаб келди, Испания Суперкубоги учун майдонга чиқди. Бир йил ўтиб “Мальорка” Эктор билан УЕФА Кубоги финалигача етиб келди.

Шу тариқа мураббий машҳур “Валенсия” клуби назарига тушди. Катта авлод футбол мухлисларимиз яхши эслашади. “Кўршапалаклар” 2000 ҳамда 2001 йилги мавсумларда Европа Чемпионлар Лигасининг финалигача етиб келиб, кўпчиликнинг ҳайратига сабаб бўлишди. Бунда Купернинг роли анчагина катта эди. Чунки “Валенсия”нинг финалгача етиб бориши кўпчилик учун ўзига хос сюрприз бўлганди.

Кейинроқ Эктор Купер Италиянинг “Интер” ҳамда Грециянинг “Арис” жамоаларида яхши ишлади. Бунгача у 1999 йилда Испанияда, 2000 йилда эса Европада йилнинг энг яхши мураббийи деб топилганди.

Эктор Купернинг миллий терма жамоадаги юриши 2017 йилга тўғри келди. 2015 йил Миср бош жамоасини қабул қилиб олган Купер, орадан икки йўл ўтиб жамоасини Африка Миллатлар Кубоги финалига қадар бошлаб келди. Шунингдек, 28 йилдан буён мундиал чиптасини қўлга кирита олмаётган мисрликларни Россия—2018 сари бошлаб бора олди. Машҳур Муҳаммад Салоҳнинг мамлакат қаҳрамонига айланиши айнан Эктер Купер даврига тўғри келди.

Эндиликда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг таклифини қабул қилган мураббийи 6 август куни Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида соат 15:00да футбол мухлисларига таништирилади. Шундан сўнг у билан матбуот анжумани ташкил этилади. Анжуманда барча турдаги ОАВ иштирок этиши мумкин.

Рейтинг: +415   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика