RU

Последние новости

22:28Эрон Про лигаси. "Истиқлол" кутилмаганда меҳмонда "Пайкан"га мағлуб бўлди  0 21:30"Ал Ҳилол" Бенземанинг трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 21:00АПЛ. "Астон Вилла" ўз уйида ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказган "Брентфорд"га мағлуб бўлди, МЮ эса ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилиб олди  27 20:24"Тоттенхэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  20 20:09Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди  252 19:52Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби маълум  19 19:13Икарди Европанинг топ клубига ўтиши мумкин  2 18:28Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Яйпан", ОКМК ўринбосарларида ғалаба ва бошқа натижалар  4 18:19"Бавария" "Манчестер Сити" ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  3 16:40"Ман Сити" футболчиси “Ноттингем Форест”га ўтди  1 15:47“Бавария” футболчиси “Рома”га ўтмоқда  4 15:10"Арсенал" АПЛда ғалаба қозонмаса, Артета ишдан бўшатилиши мумкин  15 14:35Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди  47 13:58"Атлетико" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  6 12:24Карим Бензема "Ювентус"га ўтиши мумкин  4

Расман: «Динамо» жарима тўлайдиган бўлди Новости

Расман: «Динамо» жарима тўлайдиган бўлди

Ўтган йилнинг декабр ойида Акбар Исматуллаев билан шартнома имзолаган «Динамо» орадан икки ой ўтиб ўз танловига зид иш тутди ва футболчини мусобақа учун рўйхатга киритмаган.

«Мазкур ҳолат трансфер ойнаси ёпиладиган кунда амалга ошди. Оқибатда футболчи камида ярим мавсум ўйин амалиётисиз қолиши мумкин эди. Ўзбекистон футболчилари уюшмаси Исматуллаевни ҳимоя қилиб, мазкур ҳолатни тегишли қўмитада кўриб чиқиш масаласида Ассоциациядан ёрдам сўради. 

Мазкур ҳафта иш Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитада кўриб чиқилди. «Динамо» юристи ва вакиллари мазкур масалани ҳар қанча изоҳлашга уринса ҳам, футболчи ўз ҳуқуқини ҳимоя қилган ҳолда ёзган аризасига ўз вақтида жавоб қайтарилмагани масаласига изоҳ топа олмади. Бу эса табиийки, клуб раҳбариятининг айби ҳисобланади. 

Буни ҳис қилган «Динамо» қўмита йиғилишига қадар Акбар Исматуллаев билан музокарага киришди ва унга январ, феврал ва март ойлари учун иш ҳақи, қўшимчасига, яна икки ойлик қўшимча иш ҳақи тўлаб бериш юзасидан келишувга эришди. Мазкур ҳолатни инобатга олган қўмита «Динамо» клубига нисбатан енгиллаштирувчи жазо сифатида жарима интизом чорасини қўллади. Клуб келгусида меҳнат шартномалари ва регламентларга қатъий риоя қилиши шартлиги тўғрисида огоҳлантирилди. Декабрда меҳнат шартномаси имзолаб, уни феврал ойида бекор қилиш клубда селекция ва режалаштириш каби масалаларда муаммолар борлигини кўрсатди», - дейилади ПФЛ хабарида. 

Ўз навбатида Акбар Исматуллаевни «Бунёдкор» клуби сафида рўйхатдан ўтказиш масаласи футболчининг хоҳишига кўра кун тартибидан чиқарилган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика