RU

Последние новости

09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  2 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  5 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  6 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  2 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  4 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1

Расман: «Динамо» босниялик форвард билан шартнома имзолади Новости

Расман: «Динамо» босниялик форвард билан шартнома имзолади

Суперлига янги мавсуми олдидан «Динамо» жамоаси селекция ишларини давом эттирмоқда.

Клуб мураббийлар штаби таклифига кўра, «Динамо» жамоаси сафига Босния ва Герцоговина мамлакатидан Александар Глишич келиб қўшилди. 29 ёшли форвард жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш учун таклиф этилган. Босниялик ҳужумчи билан бир йиллик шартнома имзоланди.

1992 йилда туғилган Глишич фаолиятини 2011 йилда Босниянинг «Црвена Земля» клубида бошлаган бўлса, 2015-2018 йиллар давомида «Радник» клуби шарафини ҳимоя қилган. 2019 йил Арманистоннинг «Бананц» клубига ўтган Александар ярим мавсумдан кейин мамлакат чемпиони «Алашкерт»дан таклиф олиб, сўнгги бир ярим йилда Ереван клуби сафида Арманистон Премьер-лигаси чемпиони, кубоги ва Суперкубоги ғолибига айланган. «Алашкерт» сафида жами 48 ўйинда 15та голга муаллифлик қилган.

Қайд этиш жоиз, Александар Глишич 2021/22 йилги мавсумда бир йўла Европанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли учта турнири – Европа Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Европа Конференциялар лигасида тўп сурган кам сонли ўйинчилардан бири бўлди. Босниялик 29 ёшли форвард «Алешкерт» сафида дастлаб Европа Чемпионлар лигаси биринчи саралаш босқичида июль ойида Уэльснинг «Коннас-Ки» клуби тўсиғидан ўтган бўлса (1:0, 2:2), иккинчи саралаш босқичида «Шериф»га қарши ўйин ўтказиб, мағлуб (1:3, 0:1) бўлган ва «Алешкерт»нинг ягона голи Глишич томонидан киритилган. Натижада, «Шериф» ЕЧЛдаги сенсацион юришини бошлаган бўлса, «Алешкерт» Европа лигаси саралаш босқичида қатнашган.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Глишичнинг самарқандликлар сафига ўтиши ҳақида "Эшитдик-да!" рукни орқали хабар берган эдик.

Эшитдик-да! “Динамо” бугун босниялик форвард билан шартнома имзолайди

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика