Расман: “Брентфорд” – МЮ учрашуви қолдирилди
14 дек 2021 07:35
Новости
Расман: “Брентфорд” – МЮ учрашуви қолдирилди
АПЛ 17-туридан ўрин олган “Брентфорд” – “Манчестер Юнайтед” ўйини номаълум муддатга қолдирди.
Бунга “қизил иблислар”нинг бир қатор аъзоларида коронавирус аниқлангани сабаб бўлган.
Учрашувнинг янги ўтказилиш санаси эса очиқланмаган. Ҳозирча МЮда кимлар COVID-19 билан касаллангани маълум эмас. “Брентфорд Комьюнити” стадионидаги ўйин Тошкент вақти билан 15 декабрга ўтар кечаси соат 00:30 да старт олиши режалаштирилганди.
Аввалроқ, “Тоттенхэм”да коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар кўпайгани туфайли жамоанинг 12 декабрь кунга белгиланган “Брайтон”га қарши баҳси, шунингдек, Конференциялар Лигаси доирасидаги “Ренн” билан ўйини бекор қилинганди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии