RU

Последние новости

12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  6 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  3 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  2 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  4 10:20Неймар яна жароҳат олди  5 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  10 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  7 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10

Расман: Азиз Турғунбоев "Навбаҳор" билан шартнома имзолади Новости

Расман: Азиз Турғунбоев "Навбаҳор" билан шартнома имзолади

Айни пайтда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси Тошкентда 2-давра баҳсларига жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Ушбу ўқув-машғулот йиғини доирасида "Навбаҳор" мураббийлари бир қатор янги футболчиларни кўрикдан ўтказишмоқда. Мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирган ўйинчилар билан шартнома имзоланмоқда.

"Навбаҳор" лагеридан дарак: Турғунбоев қайтди, Ўрунов кетиш арафасида

Куни кеча 2 нафар футболчи "лочинлар" билан келишувга эришиб, шартномага имзо чекди. Булар – ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев ва ҳужумчи Шерзод Ҳакимов.

Азизбек Турғунбоев – 1994 йилнинг 1 октябрида Наманган вилоятининг Поп туманида туғилган. 2015 – 2018 йилларда "Навбаҳор"да тўп тепган. Шу кунгача Турғунбоев жамоа таркибида 72та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол урган.

Азизбек жорий йилнинг февралида 2та клуб ("Навбаҳор" ҳамда "Пахтакор") билан шартнома имзолагани боис, ЎФА томонидан 9 июлгача футболга оид ҳар қандай фаолиятдан четлатилганди.

Азиз Турғунбоев, Ирисметов ва Сариков 6 ойга, Мўминжонов 1 йилга футболдан четлатилди

Дисквалификация муддати якунланганидан сўнг, маҳоратли ярим ҳимоячи наманганликларнинг Тошкентдаги йиғинига қўшилди ва фаолиятини яна қадрдон жамоасида давом эттирадиган бўлди.

Шерзод Ҳакимов – 1987 йилнинг 13 мартида Фарғонада туғилган. 2006-2018 йилларда Фарғонанинг "Нефтчи" клубида ўйнаган. Шунингдек, 2014 йилнинг 1-даврасида "Олмалиқ"да тўп тепган.

Тажрибали ҳужумчи жорий мавсумнинг 1-даврасини Термизнинг "Сурхон" жамоасида ўтказди ва 12та баҳсда майдонга тушиб, 3та гол урган.

"Биз бўлажак учрашувларда мазкур футболчиларнинг чиройли ўйинлари ва голлари билан "лочинлар"нинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишларини тилаб қоламиз", - дейилган клуб матбуот хизмати берган хабарда.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика