Расман: “Аякс” форварди “Спартак”га қайтди
24 фев 2021 20:20
Новости
Расман: “Аякс” форварди “Спартак”га қайтди
Амстердамликлар ҳужумчиси Квинси Промес “Спартак” билан шартнома имзолаш учун Москвага келди, дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.
Промес тез орада тиббий кўрикдан ўтади ва собиқ жамоаси билан 3,5 йиллик шартнома имзолайди. 29 ёшли футболчининг трансфер суммаси эса бонуслар билан бирга 11 млн еврога баҳоланмоқда.
Квинси 2014-2018 йилларда ҳам “Спартак” шарафини ҳимоя қилган. У “қизил-оқлар” таркибида Россия чемпионига айланган ва мамалакат Суперкубогини қўлга киритганди.
Нидерландиялик жорий мавсум “Аякс” либосида 25 ўйинда қатнашиб, 6+1 натижа кўрсатди.

Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии