RU

Последние новости

16:20"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи  1 16:02"Андижон" – "Металлург", "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  10 15:27Суперлиганинг 8-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:23АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди  1 14:49"Ал Ҳилол" мухлислари "Ал Насср"га қарши баҳсда "Месси! Месси!" деб бақиришди  23 14:31"Реал" келаси йил "Ливерпуль"нинг 70 млн. евролик футболчисини сотиб олиши мумкин  1 13:43Про лиганинг кетма-кет 8та ўйинида мағлуб бўлган "Дўстлик" устози жамоадан кетди  6 12:53Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  3 12:52Бекободликларнинг ғалабасиз серияси давом этадими? "Андижон" - "Металлург" учрашувига превью  5 12:20"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди?  4 12:09Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин  9 11:57АПЛга кимлар қайтмоқда?  4 11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  1 11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  3 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  2

Расман: "Атлетико" "Валенсия" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди Новости

Расман: "Атлетико" "Валенсия" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди

"Валенсия" ярим ҳимоячиси Жоффре Кондогбиа фаолиятини Мадриднинг "Атлетико" клубида давом эттиради.

Бу ҳақда "Атлетико" расмий матбуот хизмати хабар бермоқда.

27 ёшли футболчи "матрасчилар" билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Битим нархи ошкор этилмаяпти, аммо Marca'нинг хабарига кўра, Мадрид клуби "кўршапалаклар"га 15 млн евро атрофида тўлаган.

Кондогбиа "Ланс" тарбияланувчиси ҳисобланади (2010-2012 йилларда ўйнаган) ва шундан сўнг "Севилья", "Монако" ва "Интер" клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган. Хавбек "Валенсия"га дастлаб ижара асосида келган, кейинчалик эса тўлақонли шартнома тузилган. Жоффрей 2013-2015 йилларда Франция терма жамоаси чақирилган, кейин эса футболчи МАР (Марказий Африка Республикаси) термасида ўйнашга қарор қилган.

Кондогбиа жорий мавсум Ла Лига доирасида 5та ўйинда майдонга тушди.

Таъкидлаш керакки, Жоффре "Арсенал"га трансферлар ойнасининг сўнгги дақиқаларида ўтиб кетган Томас Партига ўринбосар сифатида кўрилмоқда.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика