Расман: Алексис Санчес “Интер”га ўтди
30 авг 2019 07:41
Новости
Расман: Алексис Санчес “Интер”га ўтди
“Манчестер Юнайтед”нинг чилилик футболчиси Алексис Санчес Миланнинг “Интер” клуби аъзосига айланди.
30 ёшли Санчес 2020 йил 30 июнига қадар “Интер”да ижара асосида тўп суради. Миланликлар футболчининг бир йиллик ижараси учун 15 миллион евро тўлагани айтилмоқда. Италия клуби Алексисни мавсум сўнгида тўлиқ сотиб олиши мумкин бўлади.
Санчес ўтган мавсум “қизил иблислар” сафида 27 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Футболчи Манчестерда ҳафтасига 391 минг фунт маош олар эди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии