Расман: Аброр Исмоилов - "Пахтакор" футболчиси
03 янв 2020 16:23
Новости
Расман: Аброр Исмоилов - "Пахтакор" футболчиси
"Сурхон" ярим ҳимоячиси Аброр Исмоилов "шерлар" аъзосига айланди.
Фаолиятини аввалига биринчи лигада бошлаган футболчи кейинчалик "Нефтчи" ва "Сурхон" клублари сафида ўйнади. Иқтидорли ярим ҳимоячи яхши ўйинлари билан олимпия терма жамоаси таркибидан ўрин олди. Исмоилов билан "Пахтакор" ўртасида уч йиллик шартномага имзо чекилди. У эркин агент сифатида тошкентликлар сафига кўчиб ўтди.
Чемпионат доирасида Исмоилов 60 учрашувда майдонга тушиб, битта гол уришга эришган.
"Пахтакор"га хуш келибсан, Аброр!", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.
Аброр Исмоилов
Туғилган санаси: 08.01.1998
Амплуаси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: “Ёзёвон Лочинлари”, “Нефтчи”, "Сурхон".

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии