RU

Последние новости

23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  0 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  5 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  1 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  2 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5 19:47Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди  22 19:20Клопп: "Диогу нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб дўст, меҳрибон эр ва ота эди!"  1 18:45"Реал" футболчиси жамоани тарк этиши учун пул таклиф қилди  12 18:16"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?  6 17:53Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  3 17:40Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади  16

Рашидов: "Иккинчи Шацких бўлишни истамайман" Новости

Рашидов: "Иккинчи Шацких бўлишни истамайман"

FIFAнинг расмий сайтида Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ал Жайиш" ҳужумчиси Сардор Рашидовнинг интервьюси эълон қилинди.

Доҳа футбол ишқибозларини ҳайрон қолдириш жуда қийин, чунки улар жуда кўплаб жаҳон юлдузларининг ўйинидан баҳраманд бўлишган. Масалан, испан афсонаси Рауль "Ал-Садд"да 3 мавсум ўйнади, ўтган йилнинг сентябрь ойида эса Хави унинг жойини эгаллади. Аммо "Ал Жайиш" ўз сафига қўшиб олган Сардор Рашидов илк дебют мавсумидаёқ хатто энг жиддий мухлислар тилига тушди ва ишқибозлар ўзбек овчисини илиқ сўзлар билан мақташмоқда.

Рашидов Қатар пойтахтига ўтган йилнинг июль ойида келган бўлишига қарамай, жуда тез машҳурликка эришди. 24 ёшли футболчи 20 учрашувда ўз ҳисобига 9 та гол ёзиб қўйди, унинг жамоаси эса турнир жадвалининг учинчи ўрнини эгаллаб турибди. Уни машҳур қилган яна бир жиҳат, "Бунёдкор" собиқ футболчиси тезкорлиги ва эпчиллиги билан урган голлари ишқибозлар кўзини қамаштирди ва унга "CR10" лақабини беришди (Сардор Рашидов "Ал Жайиш"да 10-рақамда тўп тепади).

"CR10" лақаби сизни илҳомлантиради, чунки Криштиану Роналду жаҳон футболи юлдузи ҳисобланади. Аммо мени Сардор деб чақиришса ўзимни яхшироқ ҳис қиламан.

Мен Қатарга янги чақирувлар учун келганман. "Ал Жайиш" ажойиб жамоа ва бу клубда ўйнашимдан хурсандман. Бундан ташқари, ўзга лигада Ўзбекистон номини ҳимоя қилишдан фахрланаман. Доимо Европанинг кучли лигаларидан бирида ўйнашни орзу қилганман, аммо ҳозир маҳоратимни оширмоқчиман. Агар ёрқин ўйин кўрсатсангиз, имконият бўлади.

Осиё чемпионати

Ўзига ишончи кучли бўлган Рашидовни уй йил олдин кўпчилик танимас эди. Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби тарбияланувчиси бўлган Рашидов 2009 йилда ўзбек гиганти - "Бунёдкор" сафига ўтади, аммо сайқал берилмаган олмос бир неча мавсум давомида маҳоратини ошириб боради. У 2013 йилда илк маротаба терма жамоадан чақирув олади.

Рашидовнинг терма жамоадаги дебюти жуда оғир имтихон бўлган. Ўзбекистон Вьетнамга қарши Осиё Кубоги-2015 саралаш баҳсида ғалаба қозониши керак эди. Вьетнамликлар яхши ҳимояланишди ва биринчи бўлим голсиз якунланди.

Ўшанда клуб ва терма жамоа бош мураббийи бўлган Миржалол Қосимов Рашидовнинг потенциалидан хабардор эди ва Сардорни иккинчи бўлимда майдонга туширади. Мураббийнинг ишончи фойда берди, ҳужумчи рақиб ҳимоясини енгди ва жамоа 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бир ойдан сўнг Вьетнам 3:0 ҳисобида мағлуб этилади.

"Вьетнамга қарши баҳсни яхши эслайман. Мен терма жамоадаги дебютимда гол урдим ва саралаш босқичи биз учун жуда муҳимлигини исботладим. Мураббийларим бир неча бор ўзим ишонишим кераклигини айтишди, шу сабаб хатто тажрибали рақиблар олдида ўзимни кучли ҳис қилдим. 3 йил ўтди ва ўзимга бўлган ишонч янада ортди".

Рашидов терма жамоа билан 2015 йилда Австралияда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида қатнашади ва Ўзбекистон миллий жамоаси Саудия Арабистонидан саккиз йиллик аламини олишга муваффақ бўлади. Сардор 2014 йилда "Бунёдкор"нинг энг яхши тўпурарига айланади ва ўша йили барча турнирларда 15 та гол уради.

"Касбим гол уриш. Мен ҳужумчиман ва жамоамга ёрдам беришим учун гол уришим зарур. Иқтидорни сизга яратган беради, аммо сиз бу совғани ўзи билан яхши футболчи бўла олмайсиз. Сиз тер тўкиб меҳнат қилишингиз керак. Менинг кучим янада ривожланишни исташимда. Доимо ўсишни хоҳлайман, фақат меҳнатгина сизни кучлироқ қилиши мумкин.

Жаҳон чемпионати умидлари

Осиёнинг истиқболли юлдузи сифатида ҳисобланувчи Рашидов ЖЧ-2018 саралашида ҳам ўзини кўрсатмоқда. Сардор бу баҳсларда ўз ҳисобига 4 та гол ёзиб қўйди. Мухлислар Рашидовни Ўзбекистон терма жамоаси ва Киевнинг "Динамо" клуби ҳужмчиси Максим Шацкихга ўхшатишяпти, аммо футболчининг ўзи бошқача фикрда.

"Шацких буюк футболчи. У ҳар бир ёш ўзбек футболчисининг кумири. Аммо мен Сардор Рашидов бўлишни истайман. Мен ўз жамоамга иложи борича кўпроқ учрашувларда ғалаба қозонишга ёрдам беришни хоҳлайман.

Айни дамда кейинги босқичга чиқиш учун яхши имкониятга эгамиз. Бу Ўзбекистон тарихидаги энг яхши таркиблардан бири. Мухлисларни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан хурсанд қилишнинг вақти келди деб ўйлайман. Мақсадим Ўзбекистон терма жамоаси билан мундиалда иштирок этиш ва бунинг учун қўлимдан келган барча ишни қиламан" - дейди Сардор Рашидов.

Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика