Рангник жамоасининг ўйинидан мамнун эмас
17 апр 2022 16:54
Новости
Рангник жамоасининг ўйинидан мамнун эмас
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник АПЛнинг 33-тури доирасида "Норвич"га қарши ўйиндан кейин шогирдларининг ўйинидан мамнун бўлмаганини айтди.
"Ўтказиб юборган голларимизга, айниқса, биринчи голга қарайдиган бўлсак, биз шунчаки тўпни ушлаб туришда қўпол хатога йўл қўйдик. Қачонки ишлар жисмоний ҳолатга боғлиқ бўлса, биз қаттиқроқ, агрессивроқ ўйнашимиз керак, бироқ бизда ундай бўлмади.
Фикримча, лигада бундай осон гол ўтказиб юборадиган жамоа фақатгина биз бўлсак керак.
Ақллироқ ҳимояланишимиз, рақиблар ҳужумда тўртга икки ёки учга икки чиқиб келишларига йўл қўймаслигимиз керак. Тўғрисини айтаман, "Норвич" кутилганидан кўра эртароқ гол уриши ҳам мумкин эди. Шу сабабли бугунги ўйиндан мамнун эмасман", - деди мутахассис.
Комментарии